Хитойнинг Циндао шаҳрида 9,5 миллион кишини 5 кун ичида коронавирусга текширишмоқчи
Хитойнинг Шаньдун провинциясида жойлашган Циндао шаҳрида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқлангандан кейин 5 кун ичида шаҳарнинг бутун аҳолисидан тест олиш режалаштирилмоқда.
2019 йил ҳолатига кўра, шаҳарда деярли 9,5 млн киши яшаган.
11 октябрда маҳаллий шифохоналардан бирида 3 та симптомсиз касалланганлар аниқлангандан кейин маҳаллий маъмурият катта кўламли эпидемиологик текширувни бошлаган. Текширув натижаларига кўра касалланганлар билан яқин алоқада бўлган 377 кишидан коронавирусга таҳлил олинган. Натижада яна 5 та аломатсиз ва 4 та касалланиш белгилари кузатилган ҳолат қайд қилинган.
Натижада 12 октябрь ҳолатига кўра, шаҳарда ҳаммаси бўлиб 12 та касалланиш ҳолати қайд қилинган.
Маълумотларга кўра, айни вақтда шаҳардаги тиббиёт муассасаларининг 143 мингдан кўпроқ ходими ва шифохонадаги янги беморлардан тест олинган. Тестлардан 114 мингдан кўпроғининг жавоби чиққан ва уларнинг барчаси манфий бўлган.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024