Жамият | 07:57 / 13.10.2020
3478
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилоятида ўтган 9 ой мобайнида 101та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган

Сирдарё вилояти ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар таҳлили шуни кўрсатдики, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида ҳайдовчилар томонидан жами 101 минг 580 та қоидабузарликлар аниқланган.  

Иллюстратив фото

Жумладан, 40 минг 355 та қўпол қоидабузарликлар, 982 та транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариш ва пиёдалар иштирокида содир этилган қоидабузарликлар бўйича 11 минг 790 та ҳолат қайд этилган.

Сирдарё вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг саъй-ҳаракатлари билан ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан қоидабузарликлар камайишига эришилган бўлса-да, айрим кўрсаткичлар ҳали ҳам юқорилигича қолган. 

Жумладан, вилоятда жами содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 4 тага камайиб, 101 тани (3,8 фоизга кам) ташкил қилган. Оғир тан жароҳати билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалар 4 тага камайиб, 62 та (6,1 фоизга кам) қайд этилган.

2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этган фуқаролар сонида ўзгариш кузатилмаган – 39 та ўлим ҳолати қайд қилинган.

Мавзуга оид