Коронавирусга қарши дори воситалари ишлаб чиқарилиши ва олиб кирилишидаги имтиёзлар ҳақида маълумот берилди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова дори-дармон савдоси ва аптекалар фаолиятига оид саволларга жавоб қайтарди.
«Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга дори воситалари ишлаб чиқариш учун хом ашё ва бутловчи қисмларни импорт қилишда ноль ставка асосида олиб кириш, яшил йўлаклар очиш каби имтиёзлар берилган бўлиб, бу ўз навбатида рақобатбардош нархлар шакллантирилишига олиб келди.
Ундан ташқари, коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўлланадиган, республика ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни олиб киришда бюрократик тўсиқларни (регистрация, сертификация) олиб ташлаш йўли билан импорт қилиш амалга ошириб келинмоқда. Бунда дори воситаларни сертификациялаш муддати 5 иш кунини ташкил этади.
Тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан, кислород концентраторлари, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар Covid-19’га чалинган беморларни даволашда қўлланадиган рўйхатдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддаларини (субстанциялар) импорт қилганда, 2021 йил 1 мартга қадар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилади.
Юқоридаги имтиёзлар туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан, аввал ишлаб чиқарилмаган коронавирусни даволашда самарали деб топилган дори препаратлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мисол бўла олади.
Бу эса импорт қилинаётган аналогларидан бир неча баробар арзон нархда ишлаб чиқариш ва аҳолини ҳамёнбоп дори воситалари билан таъминлаш имконини яратди», деди агентлик вакили.
Мавзуга оид
11:40 / 16.10.2024
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди
23:02 / 10.10.2024
Британия компанияси Zantac дориси туфайли киритилган даъволарга 2,2 млрд доллар тўлайди
23:11 / 27.09.2024