Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик ва жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш шохобчаларини очишга рухсат бериш таклиф қилинди
Юридик ва жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш шохобчаларини очишга рухсат бериш таклиф этилмоқда. “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тегишли петиция эълон қилинди.
Фото: Morteza Nikoubazl / Zuma / TASS
Қайд этилишича, кундалик ҳаётда учрайдиган муаммолардан бири - бу валюта айирбошлаш вақтида банкларда навбат кутиш. Соат 16:00дан кейин банкка киришнинг имкони йўқ, чунки иш вақти мижозлар учун соат 16:00гача қилиб белгиланган. Дам олиш кунларида эса валюта айирбошлашнинг умуман иложи йўқ, чунки банклар ишламайди.
“Пандемия даврида бу ҳолат янада қийин кечмоқда. Мисол тариқасида бошқа ривожланган давлатларни олайлик. Уларда юридик шахсларга валюта айирбошлаш шохобчаларини очиш ва фаолият юритишга рухсат этилган. Ишлаш вақти ҳам чегараланмаган. Нима учун, бизда аҳолига шундай қулайликлар яратишнинг имкони йўқ?” - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш ва бу ҳолатни амалдаги қонунчиликда мустаҳкамлаш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
17:55 / 29.04.2026
Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди
14:03 / 08.04.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
22:27 / 30.03.2026