Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шовот тумани ҳокими аҳолидан узр сўраб, вазифаларни ўз вақтида бажаришга ваъда берди
15 октябрь куни халқ депутатлари Хоразм вилояти Шовот тумани Кенгашининг навбатдаги 17-сессияси ўтказилди. Унда туманни «қизил» тоифадан олиб чиқиш бўйича қилинадиган ишлар ҳақида сўз борди.
Сессияда Шовот тумани сектор раҳбарлари камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича «йўл харитаси»ни тақдим этишди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, ҳоким Ҳакимбой Отахонов Шовотнинг «қониқарсиз» ҳудудга тушиб қолгани сабабларини маълум қилган.
Унинг айтишича, туман иқтисодиётининг ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлишига ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланмаслик, иқтисодий ўсиш суръатларини юқори даражада таъминламаслик, туманда яширин иқтисодиёт юқорилиги, яширин иқтисодиётда кўрсатилган хизматлар ҳажми статистик ҳисоботларда ўз аксини топмагани ортидан кўрсаткичларда қолоқликларга йўл қўйилгани сабаб бўлган.
Ҳакимбой Отахонов 2020 йил якуни билан йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ва ҳудудни «қизил тоифа»дан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган «йўл харитаси»ни ўз муддатида бажарилишини таъминлашга ваъда бериб, йўл қўйилган камчиликлар учун туман аҳолисидан узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни ўтказган селекторда «қониқарсиз» деб топилган туман ва шаҳарлар раҳбарларига жамоатчилик олдида камчиликларни тан олиб, уни тузатиш чоралари ҳақида маълумот бериш вазифасини юклаган эди. Давлат раҳбари Шовот туманини ҳам тилга олиб ўтганди.
Мавзуга оид
16:48 / 15.05.2026
“Кичик йўлда 120 км/соат тезликда ҳайдади” – Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими ЙТҲга учради
15:58 / 04.01.2026
Хоразмда Cobalt поезд билан тўқнашди
18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди
16:38 / 18.03.2025