Юнусободда қарздорнинг яшириб қўйилган Range Rover автомашинаси топилди
Гаровдаги Range Rover автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати асосида МИБ туман бўлими томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.
Тошкент шаҳрида Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Ж.И.дан ундирувчи "Engil kredit Mikrokredit Tashkiloti" МЧЖ фойдасига жами 31 866 463 сўм қарзни ундириш белгиланган.
Ундирувни эса қарздорга тегишли бўлган гаровдаги Range Rover автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 11 февраль куни келиб тушган. МИБ туман бўлими томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган. Қарздор автотранспорт воситасини узоқ вақт мобайнида яшириб юришига қарамай давлат ижрочиси Б.Мусаевнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ушланган. Қарздор автотранспорт воситасини электрон аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида огоҳлантирилганидан сўнг, ундирувчига 31,8 млн сўм қарзни тўлиқ тўлаб берди. Мазкур ижро иши қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
07:37 / 08.11.2024
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024