12:00 / 16.10.2020
9519

Умиджон умид билан яхшилардан кўмак кутмоқда

Инсон танаси ажратаётган заҳарни чиқариб юбориш ҳам бир неъмат эканлигини шу тизим касалликларига учраганлар жуда яхши билишади. Kun.uz сайтида уюштирилаётган хайриялар орасида буйрак касаллигидан азият чекаётганлар талайгина.

Уч йилдирки ҳафтасига уч марта уч соатдан давом этувчи гемодиализ муолажалари билан жон сақлаб келаётган андижонлик Умиджон Юлдашев “Сурункали буйрак етишмовчилиги оғир даражаси, терминал босқичи” ташхиси билан биринчи гуруҳ ногиронлигига чиқарилган. Унинг иккала буйраги ҳам амалда ишдан чиққан, ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона йўли буйрак кўчириб ўтказиш операцияси.

– Инсон беморлигида соғлигини қадрига етаркан. Ҳеч кимнинг бошига бу кунлар тушмасин, мен тортган азобларни бирор кишига раво кўрмайман. Жуда кўпчиликдан ёрдам сўрашга мажбур бўлдим. Kun.uz муштарийларини сахий инсонлар деб биламан. Илтимос, мендан кўмагингизни дариғ тутманг. Мен ҳам кўпчилик қатори соғайиб кетишни жуда истайман, – деди биз билан суҳбатда Умиджон.

Умиджон Юлдашевга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0201 1017 6042 (Миллий банк, Рустам Холиқбердиев номида)

Сбербанк: 4817 7602 1291 1444

Ҳумо: 9860 0301 6577 2408 (Умид Юлдашев номида)

Viza: 4916 6400 0016 2261 (Рустам Холиқбердиев номида)

Телефон рақами: +998979916545

Азиз юртдошлар! Умиджон ноумид бўлмаслигини чин дилдан истаймиз ва ўйлаймизки савоб олишнинг яна бир имкониятидан албатта фойдаланасиз.

Аброр Зоҳидов.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top