Жаҳон | 21:45 / 17.10.2020
26275
1 дақиқада ўқилади

АҚШда қарийб 70 йил ичида илк бор аёл киши қатл этилади

Канзас штати суди 2007 йилда Лиза Монтгомерини ҳомиладор аёлни ўлдиришда айбдор деб топганди.

Фото: keloland.com

АҚШда қарийб 70 йил ичида илк бор аёл кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

 Канзас штати суди 2007 йилда Лиза Монтгомерини ҳомиладор аёлни ўлдиришда айбдор деб топганди.

 Монтгомери жиноятни 2004 йилда Миссури штатидаги Скидмор шаҳрида содир этган. Қурбон 23 ёшли Бобби Жо Стиннетт бўлган. 

Адвокатлар судни аёл қотиллик содир этган вақтида галлюцинацияни бошидан кечирганига ишонтиришга уринишган. Аммо суд уни ўлим жазосига ҳукм қилганди. Ҳукм 8 декабрь куни ижро этилади.

АҚШда аёл киши охирги марта 1953 йилда қатл этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид