Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Саудия валиаҳд шаҳзодаси ОПEК+ келишувлари ва коронавирусни муҳокама қилди
Икки давлат раҳбарлари Саудия Арабистонида Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан фойдаланиш истиқболларини муҳокама қилди.
Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон энергетика бозорлари ва ОПEК+ гуруҳининг келишувларини амалга оширишни муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳар икки томон глобал энергия бозорида барқарорликни сақлаш учун ушбу соҳада изчил мувофиқлаштирув ишларини давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади», - дейилади хабарда.
Шунингдек, хабарда айтилишича, икки давлат раҳбарлари коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик ва Саудия Арабистонида Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан фойдаланиш истиқболларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026