Қрим Эрдўғаннинг яриморол ҳудудий мақоми тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Қримни Россия ҳудуди деб тан олишдан бош тортиши сиёсий мантиқнинг йўқлиги намунасидир. Бу ҳақда Қримнинг Россия президенти ҳузуридаги доимий вакили, Қрим ҳукумати бош вазирининг ўринбосари Георгий Мурадов маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
«Анқара аслида ўз манфаатлари йўлида яриморолдаги қрим-татарларни қўллаб-қувватлашни рад этмоқда, бу ҳозирги Туркия расмийлари томонидан реализм ва минтақада унга оид истиқболли сиёсий кўрсатмалар йўқолганидан далолат беради», - дея фикр билдирган у.
Унинг сўзларига кўра, қрим-татарлар Россия таркибига қўшилганидан кейин Украина томонидан маҳрум қилинган давлат тилига қайтадан эга бўлишган.
«Ҳозирда қрим-татарлар Киев томонидан рухсат берилмаган масжидга қонуний эгалик қилишмоқда ва узоқ вақт курашиб келган экстремистик миллатчи гуруҳлардан тўлиқ ҳимояланган», - дейилади хабарда.
Шунингдек, Мурадов Қрим Россиядаги ўзининг тарихий ватанига қайтиш йўли билан беқиёс танловни амалга оширганини таъкидлаган.
Аввалроқ, Эрдўған Украина президенти Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида Анқара Қримни Россия минтақаси сифатида тан олмаслигини ва Киев билан бирга Қрим татарларини қўллаб-қувватлаш ниятида эканлигини айтганди.
Мавзуга оид
10:20 / 11.11.2024
Трамп жамоаси «йўқотилган Қрим» ҳақидаги сўзлардан бош тортди
23:37 / 17.10.2024
Эстония қримтатарларнинг депортациясини геноцид деб тан олди
22:45 / 09.10.2024
«Цистерналар портлашни бошлайди». Қримдаги йирик нефт базасида бошланган ёнғинни 3 кундан бери ўчириб бўлмаяпти
15:53 / 10.09.2024