Ўзбекистон | 10:58 / 17.10.2020
7377
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Замонавий телекоммуникация технологиялари асосида юқори тезликдаги интернет хизматлари – Самарқанд шаҳри Қорасув аҳолиси учун

Мамлакатимизда уй-жой билан таъминлаш ва замонавий талабларга жавоб берадиган кўп қаватли биноларни қуришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қадимий Самарқанддаги Қорасув даҳаси бунинг яққол мисолидир.

Самарқанд шаҳри аҳолисининг уй-жойга бўлган юқори эҳтиёжини инобатга олиб, қўшимча арзон кўп қаватли уйларни қуриш 2018 йилда дастурга киритилган эди. Шу муносабат билан, Самарқанд шаҳри Қорасув даҳасида қарийб 50 гектар ер майдони ажратилиб, у ерда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ўз-ўзидан маълумки, янги кўп қаватли уйларнинг аҳолиси турмушини замонавий телекоммуникация ва сўнгги алоқа технологияларисиз тасаввур қилиш мумкин эмас, янги кўчиб келганлар учун юқори тезликдаги интернет худди электр энергияси, газ, иссиқ сув ва иситиш тизими сингари жуда муҳим омил ҳисобланади.

“Ўзбектелеком” AК Самарқанд шаҳрининг Қорасув даҳасидаги янги уйларни лойиҳалаштириш ва қуриш босқичидаёқ замонавий алоқа тизимларини ётқизиш ва ўрнатишда фаол иштирок этган эди. Мазкур ҳудудда қурилган 100 дан ортиқ кўп қаватли уйлар ҳудудида Компания томонидан энг сўнгги технологиялар асосида юқори тезликдаги интернет ҳамда бошқа телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун техник имконият яратилган.

Янги хонадонга кўчиб кирган ҳар бир аҳоли дарҳол юқори тезликдаги интернетга, шунингдек уй телефони ва юқори сифатдаги телевидение хизматларидан баҳраманд бўлиш мумкин бўлган IPTV хизматларига уланиши мумкин. Янги кўчиб кирган аҳоли учун телекоммуникация хизматларига тез ва арзон уланиш учун барча шароитлар яратилган. “Ўзбектелеком” AК Самарқанд филиали ходимлари янги уйлар аҳолиси учун ўз хонадонларида тўғридан-тўғри сайёр уланишларни ташкил этишмоқда. Aҳолидан фақатгина шахсни тасдиқловчи гувоҳнома билан алоқа ва интернет хизматларига уланишнинг ўзи кифоя. Компания офисига келиб, уланиш учун навбат кутишга ҳожат йўқ.

Бундан ташқари, “Ўзбектелеком” AК янги абонентлар учун махсус акция ўтказмоқда ва бунда компания томонидан телекоммуникация хизматлари ишлаши даврида абонент қурилмасидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўладилар ҳамда 100 метргача кабел тақдим этилади.

“Ўзбектелеком” AК Самарқанд филиали раҳбарияти ва ходимлари доимий равишда маҳаллаларда Самарқанд аҳолиси билан учрашувлар ташкил қилмоқда. Aҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларни тезкор бартараф этиш учун фуқароларнинг алоқа сифатига оид барча мурожаатлари ва шикоятлари кўриб чиқилмоқда.

Мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган қурилиш ишлари, фуқароларнинг фаровонлиги – буларнинг барчаси улкан ва бунёдкорлик ишлари самарасидир. Замонавий телекоммуникация хизматлари рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматга эга мамлакатда аҳолининг фаровон турмуши учун зарур шарт-шароитларни яратмоқда.

“Ўзбектелеком” AК

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид