Музлатилган маҳсулот сиртида биринчи марта тирик коронавирус аниқланди
Хитойнинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази мутахассислари дунёда биринчи марта музлатилган маҳсулот қадоғида тирик коронавирусни аниқлашди.
Улар Циндао шаҳрида янги касалланиш ҳолатлари сабабини аниқлаш вақтида импорт қилинган музлатилган треска балиғи қадоғидан олинган намунада тирик коронавирусни аниқлашган.
“Бу дунёдаги биринчи шундай ҳолатдир ва маҳсулот қадоғида тирик вирус билан таъсирлашиш касалланишга олиб келиши мумкинлигини тасдиқлайди”, деб маълум қилинган марказ сайтида.
Марказда таъкидланишича, ушбу ҳолат музлатилган маҳсулотни транспортировка қилишнинг муайян шароитларида коронавирус маҳсулот қадоғида узоқ вақт давомида сақланиб қолиши мумкинлигини исботловчи дунёдаги биринчи ҳолат ҳисобланади.
Муайян шароитларда бундай сирт билан таъсирлашиш касалланишга олиб келиши мумкин. Бунда хавф гуруҳига музлатилган маҳсулотлар билан боғлиқ соҳа ишчилари киради.
Марказда аввал бундай йўл билан касалланиш эҳтимоли жуда озлиги таъкидланганди, чунки хитойлик мутахассислар музлатилган маҳсулот қадоғида ҳали бирор марта тирик вирусни аниқлашмаганди.
Марказ хавф гуруҳига кирувчи ишчиларга эҳтиёткор бўлишни ва шахсий ҳимояни кучайтиришни тавсия қилган.
Сентябрь охирида Хитойда Россиядан олиб кирилган музлатилган калмар қадоғида коронавирус аниқланганди. Ўшанда музлатилган маҳсулот билан ишлаган барча кишилар тиббий кўрикдан ўтказилган. Улар коронавирусга тест топширишган, бироқ ҳеч кимда инфекция аниқланмаган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023