Жаҳон | 01:04 / 18.10.2020
5367
1 дақиқада ўқилади

Россияда бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ қарийб 15 минг ҳолат аниқланди

Москвада охирги суткада 4648 кишида касаллик аниқланди. Шаҳарда жами беморлар сони 357,6 мингдан ошди.

Фото: Известия

Россияда охирги суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 14922та янги ҳолат аниқланди. Бу бир кун аввалгига нисбатан атиги 228тага камдир. Жами беморлар сони қарийб 1,4 миллионга етди.

Вирусдан бир кунда 279 киши вафот этди. Пандемия бошланганидан буён вафот этган беморлар сони 24 мингдан ошган.

Москвада охирги суткада 4648 кишида касаллик аниқланди. Шаҳарда жами беморлар сони 357,6 мингдан ошди.

Қайд этилишича, Россия пойтахтида пандемия бошланганидан бери 6 мингга яқин киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид