Жамият | 21:30 / 18.10.2020
4190
1 дақиқада ўқилади

Сардоба тошқинидан жабрланган 42та оилага 126 миллион сўм хайрия маблағи топширилди

Сардоба сув омборида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли жабр кўрган cирдарёликларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш мақсадида бир гуруҳ журналистлар ва блогерлар «GoFundMe» платформасида хайрия акцияси ташкил этишган эди.

17 октябрь куни акция доирасида Сирдарё вилоятининг Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида яшовчи 42та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 126 млн сўм миқдорида хайрия маблағлари топширилди.

Улар орасида боқувчисини йўқотган аёллар, ёлғиз кексалар ва ногирон болажонлар ҳам қувончга тўлишди.

«Хайрия акциямизни амалга ошишида бизга кўмак берган барча саховатпеша инсонларга, "Ziyo Forum" илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди директори Бобур Фармоновга, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевга ҳамда АҚШ ва Канададаги ўзбекистонлик ватандош уюшмалари "Give to Get International Inc» хайрия жамғармасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», – деди акция ташкилотчиларидан бири Ҳикматилла Убайдуллаев.

Мавзуга оид