Хорватия бош вазирига номаълум кукунли таҳдид хати жўнатилди
Хорватия бош вазири Андрей Пленкович ўз номига таҳдид қилинган ва ичига номаълум кукун солинган хат олди. Аввалроқ ҳам Пленкович номига таҳдидлар қилинган.
HINA агентлигининг хабар қилишича, мактуб “Хорватия демократик ҳамдўстлиги” партияси бош қароргоҳига Пленкович номига жўнатилган. Полиция мактубни экспертиза учун олган ва ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаган.
Таъкидланишича, мактуб матни қуйидаги сўзлар билан якунланган: “Сотқинлар учун “дори”лардан бири – “Новичок”.
Аввалроқ ҳам Пленкович номига таҳдидлар билдирилган. Ўшанда полиция бош вазир ҳақида ижтимоий тармоқларда номақбул гаплар тарқатган икки гумонланувчини ҳибсга олган.
Сиёсий қарашлари Пленковичникидан фарқланувчи Хорватия президенти Зоран Миланович бош вазирга таҳдидларга кўникишни маслаҳат қилган.
“Таҳдидлар ишимизнинг бир қисмидир ва ўзим ҳам уларни мунтазам олиб тураман. Агар бу босим остида яшай олмасанг, унда “ойинг” олдига қайт”, деб киноя қилган Миланович.
12 октябрда 22 ёшли хорватиялик Даниэль Безук пойтахт Загребда давлат муассасалари жойлашган майдоннинг ташқи периметрида навбатчилик қилган уч полициячини автоматдан ўққа тутган. 15 октябрда Хорватия ички ишлар вазири Давор Божинович журналистларга ҳукумат кварталидаги ушбу ҳужум ва унинг бош вазир ҳаётига суиқасд бўлиши мумкинлиги юзасидан тергов олиб борилаётганини маълум қилган.
Аввалроқ, сентябрда АҚШда президент Дональд Трампга заҳарли модда солинган мактуб жўнатган канадалик аёл ушланганди.
Мавзуга оид
23:00 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди
13:29 / 23.07.2024
Хорватиядаги қариялар уйида отишма: ҳалок бўлганлар бор
11:00 / 24.05.2024
Хорватия бизнеси Ўзбекистон бозорига кириш имкониятини ўрганмоқда
10:32 / 18.04.2024