Спорт | 00:24 / 19.10.2020
14165
1 дақиқада ўқилади

Боксда янги вазн тоифаси пайдо бўлади

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) янги вазн тоифаси – суперкрузер киритилишини эълон қилди. Янги вазн тоифаси оғир ва ўта оғир вазн тоифалари орасида жойлашади.

Ноябрдан WBC’да жорий қилинадиган ушбу вазн тоифаси юқори чегараси 101,6 кг билан чекланади. Бунда оғир вазн тоифаси чегараси 86,2 кггача туширилади. Ўта оғир вазн тоифасида эса 101 кгдан юқорироқ вазнга эга боксчилар иштирок этади.   

WBC президенти Маурисио Сулейманнинг таъкидлашича, бокс ташкилотида ушбу тузатмалар учун овоз берилди.

WBC’да янги вазн тоифалари киритиш бир неча ойдан бери муҳокама қилиб келинмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид