Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари бўйича янги антирекорд қайд этилди
Мамлакатда бир кунда аниқланган янги ҳолатлар сони 16 мингга яқинлашди.
Ўтган бир кун давомида Россияда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 15 982та янги ҳолат тасдиқланди. Бу ҳақда «РБК» эпидемияга қарши курашиш бўйича Москва тезкор штабига таянган ҳолда хабар берди.
Пандемия бошланганидан бери касалланганларнинг умумий сони 1 415 316 кишини ташкил этмоқда. Улардан 1 075 904 киши соғайиб кетган, вафот этганлар сони 24 366 кишини ташкил этган.
Бир кунда энг кўп касалланганлар аниқланган минтақалар:
- Москва - 5 376 киши;
- Санкт-Петербург - 686 киши;
- Москва вилояти - 466 киши;
- Нижегород вилояти - 292 киши;
- Ростов вилояти - 289 киши.
Бир кун олдин тезкор штаб Россияда коронавирус билан касалланишнинг 15 099та янги ҳолати ҳақида хабар берди. Расмийлар Россияда иккинчи локдауннинг олдини олишга ҳаракат қилишларини бир неча бор таъкидлади, бунинг учун аҳоли санитария хавфсизлиги чораларига риоя қилиши керак.
Шу билан бирга, алоҳида ҳудудларда қўшимча чекловлар жорий этилди. Хусусан, Тула вилоятида оммавий тадбирлар иштирокчилари сони 20 кишигача чекланган бўлиб, Курганда вояга етмаганларнинг жамоат жойида катталарсиз бўлиши тақиқланган.
Москвада иш берувчиларга айрим ходимларини масофадан туриб ишлашга ўтказиш мажбурияти қўйилди, шунингдек 6-11 синф ўқувчилари масофадан ўқитишга ўтказилди. Бундан ташқари, транспортда ниқоб ва қўлқоп кийиш устидан назорат кучайтирилди, тунги клубларда телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш жорий этилди.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026