Жаҳон | 22:00 / 20.10.2020
21385
2 дақиқада ўқилади

Бердимуҳамедов янги BMWда дрифт амалга оширди (видео)

18 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Ички ишлар вазирлиги автоспорт марказига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Хроника Туркменистана».

Орқатоғ бу ерда дастлаб спорт йўлакчасида жисмоний машқлар бажариб, скандинавча юриш билан шуғулланди.

Туркманистон давлат ахборот агентлигида «давлат раҳбарининг бундай ажойиб маҳорати – кўп йиллар давомида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш натижаси» экани айтилди ва Бердимуҳамедов олган ўнлаб медаллар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, марказда Туркманистон раҳбари Ички ишлар вазири Мамметхон Чакиев ҳамда Спорт ва ёшлар сиёсати вазири Гулмир Агамурадов билан ишчи йиғилиш ўтказди. Вазирлар Туркманистон нейтралитети 25 йиллигига бағишлаб ташкил қилинаётган автопойга мусобақалари ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг, Бердимуҳамедовдан Автоспорт марказига янги олиб келинган БМW спорт автомобилини синовдан ўтказиб бериш сўралди.

«Гурбангули Бердимуҳамедов бир қанча хавфли бурилишларни амалга оширди ва спорт автомобилининг синовини якунлагач, уни ИИВ Автоспорт марказига совға қилиб юборди», – дея ҳолатга изоҳ берди Туркманистон давлат ахборот агентлиги.

Мавзуга оид