10:01 / 20.10.2020
11981

Наманган вилояти пахта режасини бажарди

Бугун, 20 октябрь куни, Наманган вилояти пахта тайёрлаш йиллик режасини 100,3 фоизга, 201 минг тонна қилиб бажарди. Вилоят Фарғона, Андижон ва Хоразм вилоятларидан сўнг мамлакатда тўртинчи бўлиб маррага етиб келди.  

Наманганда бундан қарийб 50 йил аввал, 1971 йили шундай натижа қайд этилган, 22 октябрь куни режа тўлганди.

Вилоятда 2020 йил ҳосили учун 1 849та фермер хўжалиги ва 7та кластер корхонаси томонидан 63 406 гектар майдонга чигит экилиб, ҳар гектардан ўртача 31,7 центнердан жами 201 250 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилган.

63 406 гектар майдондан 28 394 гектарига (45 фоиз) “Андижон-35”, 10 986 гектарига (17 фоиз) “С-6524”, 10 770 гектарига (17 фоиз) “Султон”, 4 737 гектарига (7,5 фоиз) “Наманган-34” нави ва 8 519 гектар (13 фоиз) майдонга истиқболли ва янги навлар жойлаштирилди.

Теримни тизимли ташкил этиш мақсадида 1 381та отряд шакллантирилиб, 184 минг нафардан ошиқ теримчи жалб этилди. Вилоятда бу йил 45та терим машинаси теримда қатнашди. 

Top