Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Хитой компанияларининг 5G тармоқлари учун мўлжалланган қурилмаларидан фойдаланишни тақиқлади
Ҳукуматнинг билдиришича, Швеция Хитойни мамлакат учун энг катта таҳдидлардан бири деб ҳисоблайди. Стокҳольмнинг бу қароридан рақобатчи компаниялар Ericsson ва Nokia ютади.
Швеция ҳукумати мамлакат ҳудудида 5G тармоқларини яратишда Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари қурилмаларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда CNBC ёзмоқда.
Ушбу қарор 5G частоталари учун ноябрда бўлиб ўтадиган аукцион арафасида қабул қилинди. Ҳукуматнинг билдиришича, Швеция Хитойни мамлакат учун энг катта таҳдидлардан бири деб ҳисоблайди. Стокҳольмнинг бу қароридан рақобатчи компаниялар Ericsson ва Nokia ютади.
Швеция Хитой компанияларига чеклов қўйган Европадаги биринчи давлат эмас. Аввалроқ Буюк Британия ана шундай қарор қабул қилганди.
Дастлаб Huawei компаниясига нисбатан АҚШ чекловлар киритганди. Вашингтон Хитой компаниясини махсус хизматларга алоқадор деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
22:35 / 17.05.2026