Трамп ва Байденга дебатлар вақтида бир-бирининг гапини бўлишга йўл берилмайди
АҚШнинг президент дебатлари бўйича комиссияси АҚШ президенти сайловларига номзодлар – амалдаги президент Дональд Трамп ва демократлардан номзод Жо Байден ўртасида ўзаро ҳақоратлашлар билан ўтган биринчи теледебатлардан кейин навбатдаги дебатлар учун янги қоидалар ўрнатди. Эндиликда номзодларга дебатлар вақтида бир-бирларининг гапини бўлишга йўл берилмайди.
Комиссиянинг маълум қилишича, дебатлар 15 дақиқалик сегментларга бўлиб чиқилади. Ҳар бир сегмент бошида номзодлардан бирига нутқ сўзлаш учун 2 дақиқадан вақт берилади. Бунда бир номзод гапираётганда иккинчи номзоднинг микрофони ўчириб қўйилади. Сўнгра микрофон айтилганларни муҳокама қилиш учун ёқилади.
Аввалгидек, дебатлар бошловчиси номзодларга бир хил вақт тақдим қилади. Номзодлардан бирининг иккинчисидан “ўғирлаган” вақти иккинчи номзодга қайтариб берилади.
29 сентябрда Трамп ва Байден ўртасида ўтган биринчи дебатлар ўзаро танқидлар ва ҳақоратлашлар остида ўтганди. Номзодлар дебатлар вақтида тез-тез бир-бирининг гапини бўлган ва бир-бирини ҳақоратлаган.
CNN телеканали ушбу дебатларни “ёритишига тўғри келган энг ёмон дебатлар” деб атаган. “Бу умуман расво дебатлар бўлди. Улар сайловчилар учун номзодлар 4 йиллик президентлиги вақтида нималар қилишлари борасида ҳеч нарсани аён қилмади”, деб таъкидлаб ўтилган телеканалда.
Аввалроқ Трампнинг сайловолди кампанияси дебатларнинг 2-раундида Трампни рақиби Жо Байденнинг гапини бўлмасликка чақиргани маълум қилинганди. Трампга яқин манбалардан бирининг таъкидлашича, АҚШ президенти дебатлар вақтида ўз рақиби билан осойишта оҳангда гаплашишга, унинг гапини бўлмасликка ва кўпроқ ҳазиллашишга уриниб кўради. Axios портали ўтказган ҳисоб-китобларга кўра, Трамп 29 сентябрда ўтган дебатларда 71 марта ўз рақибининг гапини бўлган.
АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
13:17 / 25.11.2024
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
09:02 / 20.11.2024
Қайта сайланмаслик эркинлиги: Байден Киевга қўйилган чекловларни бекор қилмоқда
05:07 / 18.11.2024