Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Қримни Россиядан қайтариб олиш ўзининг устувор вазифаси эканлигини айтди
Украина Қора денгизда иккита ҳарбий денгиз базасини қуради. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский Олий радага мурожаатида айтиб ўтди.
«Биз Қора денгиз ҳудудида 2та Украина ҳарбий-денгиз базасини қуришни бошлаймиз», – деган президент.
Зеленскийнинг тушунтиришича, расмий Киев Украина ҳудудини бошқаларга бериб қўймайдиган армия ташкил қилмоқда. Қримни «жангсиз» бериб қўйганлар эса жавобгарликка тортилиши керак.
«Биз Украинани қуруқликда, денгизда, ҳавода ва кибер майдонда ҳимоя қила оладиган армия қурамиз. Бизнинг ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимизга дахл қилиш бошқа ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмасин. Бошқалар Украина ҳудудининг бир қисмини битта ҳам ўқ отмасдан тортиб олиш мумкин дея ўйламасин», – деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳолатда гап ҳудуд ҳақида эмас, адолат ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, Зеленский Донбассда тинчлик ўрнатиш ва Россия томонидан оккупация қилинган Қримни қайтариб олиш устувор вазифа эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026