Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда НАТО давлатлари мудофаага 1 триллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди
НАТОга аъзо давлатларнинг 2020 йилда мудофаа харажатлари умумий ҳисобда 1 трлн 92 млрд 500 млн долларни ташкил қилади. Ушбу сумма 2019 йилдаги умумий харажатлардан 61 млрд доллар кўпроқдир.
Фото: EPA
НАТОнинг мудофаа харажатлари ҳақидаги статистик ҳисоботга кўра, бу суммадан АҚШ харажатлари 784,95 млрд долларни, Европа ва Канаданики эса 307,53 млрд долларни ташкил қилади.
НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, альянснинг Европадаги аъзолари ва Канада жорий йилда мудофаа харажатларини 4,3 фоизга оширган.
“Бу Европадаги иттифоқдошлар ва Канада томонидан олтинчи йил харажатларнинг оширилишидир. Биз бу тенденция сақланиб қолишини кутиб қоламиз”, деб таъкидлаб ўтган НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашувидан олдин Столтенберг.
НАТО раҳбарининг айтишича, иттифоқдошлар “кучлар ва воситаларни” молиялаштиришни янада кучайтиради.
Мавзуга оид
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
21:00 / 04.03.2026
НАТО ҳаво мудофааси Туркия томонга учирилган Эрон баллистик ракетасини уриб туширди
12:55 / 04.03.2026
Трамп Испанияга тўлиқ савдо эмбаргоси жорий этмоқчи
18:43 / 03.03.2026