Спорт | 08:50 / 21.10.2020
6092
1 дақиқада ўқилади
«Барселона» 4 ўйинчиси билан шартномани узайтирганини эълон қилди
«Барселона» ўз расмий сайтида 4 футболчиси билан шартномани узайтирганини эълон қилди.
Ҳимоячи Жерар Пике билан шартнома 2024 йилгача, дарвозабон Марк-Андре тер Стеген билан 2025 йилгача узайтирилди. Иккала футболчининг ҳам товон пули 500 млн евро этиб белгиланган.
Ҳимоячи Клеман Лангле ва яримҳимоячи Френки де Йонг билан тузилган битимлар эса 2026 йилгача узайтирилди. Французнинг товон пули 300 млн евро, нидерландиялик хавбекники эса 400 млн евродан иборат.
Аввалроқ «Барселона» ушбу футболчилар билан маошни камайтириш борасида келишувга эришгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024