Шовот ва Хива туманларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича сессиялар бўлиб ўтди
20 октябрь куни халқ депутатлари Хоразм вилояти Шовот тумани ва Хива тумани кенгашларининг навбатдаги сессиялари бўлиб ўтди.
Ҳокимликлар тарқатган хабарга кўра, сессияларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш масалалари муҳокама қилинган.
Сессияларда ҳокимлар, депутатлар ва туманларнинг бошқа масъулларидан ташқари, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов, Хоразм вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова ҳам иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархлар барқарорлиги масаласи юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. Шундан сўнг мамлакатда ҳокимлар ва бошқа сектор раҳбарлари томонидан бир нечта муҳим истеъмол товарларининг нархи устидан назорат ўрнатилди.
Мавзуга оид
19:28 / 10.05.2024
72 ёшли шифокорнинг ўз аёлига “миннатдорчилиги” - Шовотдаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
18:31 / 24.02.2024
Хива туманига янги ҳоким тайинланди
07:44 / 06.02.2024
Хоразмда ободонлаштириш бошқармаси мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
23:33 / 22.11.2022