Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Швецияга Huawei учун ўч олиш билан таҳдид қилди
20 октябрь куни Швеция ҳукумати мамлакат ҳудудида 5G тармоқларини яратишда Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари қурилмаларидан фойдаланишни тақиқлаганди.
Reuters
Хитой Швецияга Huawei компаниясига нисбатан чекловлар қўйгани учун ўч олиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазирлигига таяниб Bloomberg хабар бермоқда.
Вазирликнинг билдиришича, Стокҳольм Швеция ҳудудида 5G тармоқларини яратиш учун Huawei қурилмаларидан фойдаланишга қўйилган тақиқни бекор қилиши лозим. Акс ҳолда Швециянинг Хитой бозоридаги компаниялари аҳволи ёмонлашади.
20 октябрь куни Швеция ҳукумати мамлакат ҳудудида 5G тармоқларини яратишда Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари қурилмаларидан фойдаланишни тақиқлади. Ҳукуматнинг билдиришича, Швеция Хитойни мамлакат учун энг катта таҳдидлардан бири деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Буюк Британия ана шундай қарор қабул қилганди.
Дастлаб Huawei компаниясига нисбатан АҚШ чекловлар киритганди. Вашингтон Хитой компаниясини махсус хизматларга алоқадор деб ҳисобламоқда. Хитой эса мазкур қарор сиёсий тусга эга эканлигини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
23:16 / 10.04.2026
Дунёдаги энг баланд осмонўпар бинолардан бири 18 йиллик танаффусдан сўнг қуриб битказилади
21:28 / 10.04.2026
Тайван мухолифати етакчиси Пекинда Си Жинпинг билан учрашди
08:10 / 09.04.2026
Электромобиллар пойгаси: ким дунёда етакчи?
07:45 / 09.04.2026