Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия даврида Германияда миллионерлар сони кўпайди
Германияда жорий йилнинг январидан июнига бойлиги бир миллион доллардан ортиқ бўлганлар сони 58 мингтага кўпайган.
Швейцариянинг Credit Suisse банки берган маълумотга кўра, коронавирус пандемияси даврида Германияда миллионерлар сони ўсди. Мамлакатда жорий йилнинг январидан июнигача бойлиги бир миллион доллардан ортиқ бўлганлар сони 58 мингтага кўпайган. 2020 йил бошида Германияда миллионерлар сони 2,1 миллион нафар эди.
Йилнинг биринчи ярмида немислар шахсий бойлигининг ўртача кўрсаткичи ҳам ошган. Ҳар бир катта ёшли германияликнинг бойлиги 1,8 фоизга кўпайган, йил охиригача бу кўрсаткич 3,9 фоизни ташкил этади. Ҳисобот муаллифларининг фикрича, бунга пандемия даврида пул сарфлашнинг чекланганлиги сабаб бўлган.
Умуман олганда, Германияда бадавлат фуқаролар сони нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Мамлакат аҳолисининг 40 фоизи 100 минг доллардан ортиқ маблағга эга. Бу дунёдаги ўртача кўрсаткичдан тўрт бараварга кўпдир.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026