Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энергетика секторига бозор қоидалари жорий этилади ва «Электр тармоқлари кодекси» ишлаб чиқилади
23 октябрь куни пойтахтимизнинг «HyattRegencyTashkent» меҳмонхонасида Энергетика вазирлиги ҳамда қатор халқаро молия институтлари иштирокида мамлакатимиз энергетика секторини янада ислоҳ қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда халқаро молиявий ташкилотлар кўмагида тақдим этилган экспертлар билан олиб борилган музокаралар мобайнида электр энергетикаси бозори модели ва ўтиш даврининг давомийлигидан қатъи назар, қуйидаги шартлар бажарилган тақдирдагина ислоҳотларни давом эттириш ва рақобатли бозор моделига ўтиш мумкинлиги қайд этилди:
- Янги таҳрирдаги «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш.Қонун орқали электр энергетикаси соҳасидаги назорат қилувчи, тартибга солувчи ва сиёсат юритувчи давлат органларининг мақомлари ва функциялари белгиланиши, электр энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш, узатиш, харид қилиш ва сотиш жараёнларида иштирок этувчи ҳар бир субъектнинг мақоми, функциялари ва мажбуриятлари белгиланади.

- «Электр тармоқлари кодекси»ни ишлаб чиқиш. Электр тармоқларига барча турдаги электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг уланиши ва ушбу тармоқлардан фойдаланишни техник жиҳатдан тартибга солувчи ягона ҳужжат – «Электр тармоқлари кодекси» қабул қилинади. Бугунги кунда, электр тармоқларига уланиш ва ундан фойдаланишни тартибга солувчи бир нечта идоравий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, улар ҳар хил кучга ва мақомга эга.
-Бозор қоидаларини жорий этиш. Электр энергияси улгуржи ва чакана бозорларининг қоидалари ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва барча учун қонуний кучга эга бўлиши таъминланади.
- Электр энергияси тақчиллигининг юзага келишини олдини олиш. Электр энергиясини улгуржи бозорга ўтиш даврида (4 йилгача бўлган муддат ичида) тақчиллик юзага келмаслигини олдини олиш мақсадида, ички ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш ва ташқи энерготизимлардан электр энергиясини импорт қилиш эвазига таъминланади.
Шунингдек, давра суҳбатида электр энергетика ва нефть-газ тармоқларини ислоҳ қилиш бўйича тавсиялар ва йўл хариталари муҳокама қилиниб, уларни тайёрлашда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг халқаро экспертлари ва маслаҳатчилари иштирок этди.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026