Жаҳон | 18:01 / 23.10.2020
7455
1 дақиқада ўқилади

Европада коронавирус билан боғлиқ вазият ўта хавотирли деб ҳисобланмоқда

Евроиттифоқнинг Кипр, Эстония, Финляндия ва Грециядан ташқари барча давлатлари хавотирли вазият ҳукм сураётган мамлакатлар тоифасига киритилди.

Фото: Reuters

ЕИнинг 23 мамлакати ҳамда Буюк Британияда COVID-19 билан касалланиш даражаси "жиддий хавотир" уйғотмоқда. Бу ҳақда Европа касалликлар профилактикаси ва назорати маркази директори Андреа Аммоннинг баёнотида маълум қилинди.

"COVID-19 билан касалланишнинг ўсиши жамоат соғлиғини сақлаш соҳасига жиддий хавф солади, бунинг устига минтақанинг аксарият мамлакатларида ўта хавотирли эпидемиологик вазият ҳукм сурмоқда", - дейилади баёнотда.

Евроиттифоқнинг Кипр, Эстония, Финляндия ва Грециядан ташқари барча давлатлари хавотирли вазият ҳукм сураётган мамлакатлар тоифасига киритилди.

22 октябрь куни Франция ва Испанияда COVID-19 коронавирусига чалиниш бўйича суткалик ўсиш бутун пандемия давридаги энг юқори кўрсаткичга етгани хабар қилинганди – мос равишда 41,6 минг ва қарийб 21 минг. Жума куни Польшада касаллик аниқланиши бўйича янги рекорд қайд этилди – бир суткада 13 362та ҳолат.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид