Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Озарбойжондаги элчихонаси Бокуда терактлар содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Қайд этилишича, терактлар JW Marriott Absheron меҳмонхонасида ва "Бокунинг бошқа жойларида" амалга оширилиши мумкин.
АҚШнинг Озарбойжондаги элчихонаси ўз фуқаролари ва бошқа хорижликларни Бокуда терактлар содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
"АҚШнинг Бокудаги элчихонаси Бокуда АҚШ фуқаролари ва хорижликларга қарши ҳужум ва ўғирлаб кетишлар амалга оширилиши тўғрисида ишончли хабарлар олди", - дейилади элчихона хабарида.
Қайд этилишича, терактлар JW Marriott Absheron меҳмонхонасида ва "Бокунинг бошқа жойларида" амалга оширилиши мумкин.
Элчихона фуқароларни ҳушёрликка ва одамлар гавжум жойлардан узоқроқда бўлишга чақирган.
15 октябрда Озарбойжон хавфсизлик хизмати фуқароларни Арманистон махсус хизматлари Боку ва Озарбойжоннинг йирик шаҳарларида терактлар уюштиришни режалаштираётгани тўғрисида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
20:35
Эрон олий раҳнамоси Трампнинг имзоси “ҳеч нарсага арзимаслиги”ни айтди
19:05 / 18.07.2026
Янги давр урушлари: нималар ўзгарди, мақсадлар-чи?
11:32 / 18.07.2026
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
22:21 / 17.07.2026