«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ «Газли» газни қайта ишлаш заводидаги ишлар ҳолатини ўрганди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва «Газли» газни қайта ишлаш заводида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларнинг ҳолати, ободонлаштириш, қурилиш-монтаж ва геологик-қидирув ишлари ҳамда белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилиши билан танишди.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳудудида бажарилиши белгиланган барча қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича камчиликлар борлиги таъкидланиб, уларни қисқа фурсатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Қурилиш департаменти бошлиғи Ориф Қувонов қилинган ишлар бўйича Бошқарув раисига ҳисобот берди ва ўз навбатида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани, Нукус–Бухоро йўналишидаги А-380 автомобиль йўлидан «Газли» газни қайта ишлаш заводигача бўлган йўлни таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари бошланиш арафасида эканини маълум қилди.
Бошқарув раиси, шунингдек, «Газли» газни қайта ишлаш заводининг асосий кириш йўлини икки ён томонларини ободонлаштириш ишлари (суғориш тизими ва девор-сетка ўрнатиш), 1- ва 2- назорат-ўтказиш пунктлари биноларини таъмирлаш ишлари, 2-назорат-ўтказиш пунктидан суюлтирилган газ омборигача бўлган йўл атрофини ободонлаштириш ва ёритиш чироқларини ўрнатиш бўйича барча ишларни 2020 йил 15 ноябрга қадар тугатиш бўйича топшириқлар берди.
Ўз навбатида эса, «Газли» газни қайта ишлаш заводи олдида 100 ўринли ишчилар ётоқхонасини қуриш (ошхонаси билан бирга) ва жиҳозлаш ишларини жорий йил 25 ноябрь кунига қадар якунлаш ва фойдаланишга топшириш белгилаб берилди.
Энг аввало, Бошқарув раиси қурилиш жараёнида меҳнат қилаётган ишчиларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини ўрганиб, бу ерда камчиликлар ва муаммолар мавжуд эканини кескин танқид қилди.
Айниқса, ишчилар учун барпо этилган ошхонадаги хизмат кўрсатиш сифати ва идиш-буюмларнинг озодалиги жойида ўрганилиб, аниқланган камчиликларни қисқа муддатда жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ташриф давомида Бошқарув раиси томонидан углеводородлар қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, табиий газ қазиб чиқариш ва етказиб бериш тизимидаги муаммоли масалаларга бағишланган сайёр йиғилиш ўтказилди.
«Дояхотин» конидаги коллектор ва шлейф қувурларини кенгайтириш мақсадида, тегишли қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш-монтаж ишлари 2020 йил 1 ноябрь кунига қадар якунланиши ва ишга туширилиши бўйича келишиб олинди.
Бошқармага қарашли «Шўртак», «Ўртақум» ва «Жанубий Ҳаққул» конларидаги янгидан ишга тушириладиган қудуқларни жорий йил 4-чоракда фойдаланишга топшириш бўйича муддатлари кўрсатилган жадвал ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши бўйича вазифалар белгиланди.
Қазиб чиқариш ҳажмини ошириш юзасидан қўшимча тадбирларни ишлаб чиқиш, табиий газ сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида замонавий қурилма ва ускуналардан фойдаланиш даражасини ошириш таъкидланди.
Жойлардаги қудуқларни бурғилаш ва таъмирлаш ишларини тезлаштириш, уларни муддатидан аввал тугатиб ишга тушириш учун моддий товар бойликларини етказиб келишдаги муаммолар бартараф этилиши кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида карантин даврида ўрнатилган тартибда ходимларни коронавирусга тест топширишлари амалга оширилиши, коронавирусга чалинган ва унга гумонланувчи ҳамда пневмония хасталиги билан касалланган ходимларни белгиланган тартибда даволатиш чораларини кўриш топшириғи берилди.
Ўрганишлар жараёнида, «Учқир» сиқув компрессор станцияси ва «Учқир» газдан пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси, «Учқир» газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларининг қурилиш ишлари ҳолатида бажарилаётган кенг кўламли ишларнинг қурилиш ва монтаж ишлари жараёнидаги муаммоли масалалар аниқланди.
Мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан мутахассислар, қурувчилар, кон усталари ва геологлар билан муҳокамалар ўтказилди ҳамда тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қурилмаларни қуриб ишга тушириш билан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида кунлик 2,0 млн куб метр табиий газ, 219 тонна суюлтирилган газ ва 102 тонна газ конденсати кўпайишига ва «Ўзтрансгаз» магистраль газ қувурларига узатилаётган табиий газ сифат кўрсаткичлари яхшиланишига эришилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024