SpaceX навбатдаги сунъий йўлдошлар гуруҳини орбитага учирди
АҚШнинг SpaceX компанияси Starlink интернет лойиҳаси доирасида 24 октябрда Falcon 9 ракетасида навбатдаги 60 та сунъий йўлдошни орбитага чиқарди. Бу уриниш компаниянинг лойиҳа доирасида сунъий йўлдошларни орбитага 15-чиқариши бўлди.
Ракета Флоридадаги космодромдан Тошкент вақти билан соат 20:31да старт олган. Бир соатдан кейин барча сунъий йўлдошлар бир вақтда орбитага чиқарилган.
Компания лойиҳа доирасида сунъий йўлдошларни орбитага 2019 йил май ойидан чиқаришни бошлаган. Ҳаммаси бўлиб 12 мингта сунъий йўлдошни чиқаришга рухсат олинган.
Ушбу уринишдан кейин компаниянинг орбитага чиқарган сунъий йўлдошлари сони 893тага етди, бироқ улардан 49таси орбитадан чиқарилган. Компания жорий йил охиригача тизимни Канада ва АҚШнинг шимолий ҳудудлари учун ишга туширишни режалаштирмоқда.
Сентябрь бошида SpaceX тизимни синовдан ўтказган. Компанияда маълум қилинишича, сунъий йўлдошлар ахборотнинг 100 Мбит/сониядан юқорироқ тезлик билан юкланишини таъминлаган.
Мавзуга оид
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
17:14 / 05.11.2024
Япония дунёда биринчи бўлиб ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
22:37 / 04.11.2024