Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида навбатдаги можаро юз бергани маълум қилинди
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида навбатдаги можаро юз берди. Душанбенинг таъкидлашича, можаро вақтида қирғиз чегарачилари қурол қўллаган, аммо қурбонлар йўқ.
Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара бошқармасида маълум қилинишича, можаро 25 октябрда Тожикистоннинг Сўғд вилояти Исфара туманида жойлашган Хўжаи-Аъло қишлоғи аҳолиси эски қувурларни алмаштираётганда юз берган. Шунда қишлоққа 25-30 нафар қуролланган қирғиз чегарачиси келиб, тожик қишлоғи аҳолисидан ишларни тўхтатишни талаб қилган. Чегарачилар ишлар олиб борилаётган ҳудуд баҳсли ҳудуд ҳисобланишини айтиб, қишлоқ аҳолиси томон ўқ узган.
Тожикистон томони баёнотида можаро вақтида маҳаллий аҳолига зиён етмагани ва ушбу ҳудуд Тожикистон ҳудуди ҳисболаниши таъкидлаб ўтилган.
Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ушбу можарони Қирғизистон чегарачиларининг “икки давлат чегарасидаги вазиятни чигаллаштиришга” қаратилган навбатдаги иғвоси деб баҳолаган. Таъкидланишича, ҳозирда воқеа жойидаги ишлар тўхтатилган, икки давлат чегара хизматлари маҳаллий ҳокимият идоралари иштирокида музокаралар олиб бормоқда.
Тожикистон ва Қирғизистон чегараси 970 кмга яқинни ташкил қилади. Собиқ иттифоқ парчалангандан кейин унда ўнлаб баҳсли қисмлар қолган. Икки йил аввал икки давлат чегарани делимитациялаш ва демаркациялаш жараёнини бошлашган ва ҳозирда чегаранинг 580 километри аниқлаштириб олинган.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024