Байден Россияни AҚШ учун асосий таҳдид деб атади
Халқаро майдонда Россия AҚШ хавфсизлигига энг катта таҳдид солмоқда, дейди демократ. Демократик партиядан президентликка номзод Жозеф Байденнинг айтишича, Россия AҚШ учун асосий таҳдиддир. Демократ бу ҳақда 25 октябрь, якшанба куни CBS телеканалидаги интервьюсида маълум қилган.
“Менимча, ҳозирги пайтда Россия бизнинг хавфсизлигимиз ва иттифоқларимизга путур етказиш нуқтаи назаридан энг катта таҳдид ҳисобланади. Иккинчидан, мен Хитойни энг катта рақибимиз деб биламан”, – деган давлат раҳбари лавозимига номзодлик қилаётган Байден.
“Қаранг, Россия нима қилмоқда – у барча диктаторларга яқинлашиб, дўстларимизнинг ишларига халал берди. NATO’даги дўстларимиз биздан юз ўгиришмоқда, чунки улар бизга ишонмай қўйишди”, – дейди Байден.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AҚШ Давлат департаменти Россия дезинформация ва ташвиқот бўйича етакчи ўринда туришини айтган эди. Департамент Россия Федерациясининг ушбу соҳадаги усулларини фош этиш бўйича иш олиб бормоқда.
Шу билан бирга, Оқ уй Москвани энг кучли рақиб деб ҳисоблашдан бош тортмоқда. Уларнинг фикрича, Хитой ҳокимиятининг хатти-ҳаракатлари “тобора кўпроқ жангари” тус олмоқда.
Мавзуга оид
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
08:31 / 08.11.2024
Байден ҳокимиятни тинч йўл билан Трампга топширишга ваъда берди
01:11 / 07.11.2024
Жо Байден ва Камала Ҳаррис Трампга қўнғироқ қилиб, уни ғалаба билан табриклади
14:01 / 31.10.2024