«Иссиқлик таъминоти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси такроран муҳокамага қўйилди
Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қайта ишлади, у муҳокама учун жойлаштирилган. Кўп жойлари тўлдирилди ва тузатилди, бироқ истеъмолчиларнинг ҳамма таклифлари ҳам инобатга олинмаган, деб ёзади Norma.
Қонунни ишлаб чиқиш президентнинг 2.12.2019 йилдаги “Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4542-сон қарорида назарда тутилган.
Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари иссиқлик таъминоти схемаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ДХШни ривожлантириш;
- қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш;
- замонавий иссиқлик тармоқларини жорий этиш услублари бўйича иссиқлик энергиясини ташиш пайтидаги йўқотишларни камайтириш ва бошқалар.
Қонун лойиҳаси ҳозирда мавжуд бўлмаган иссиқлик таъминоти соҳасида муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ягона тизимини яратишга қаратилган. Тизим истеъмолчиларга сифатли иссиқлик таъминотини ишончли ва тежамкор етказиб беришни, шунингдек соҳадаги фаолиятнинг инвестиция жозибадорлигини таъминлаши керак. Бунинг учун қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:
- иссиқлик таъминоти соҳасидаги ҳар бир иштирокчининг – истеъмолчилар, иссиқлик таъминоти ташкилотлари ва давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
- шартномаларда белгиланган параметрлар ва ишлаш режимларига қўйиладиган талабларга риоя қилиш учун томонларнинг жавобгарлиги;
- энергия сотувчиларга талаблар, иссиқлик энергияси ва электр қуввати танқислиги пайдо бўлишининг олдини олиш тартиби;
- иссиқлик таъминоти тизими барқарорлиги, рентабеллигини таъминлаш бўйича иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
- истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти тизимлари манфаатлари учун иссиқлик манбалари ва иссиқлик тармоқларининг мақбул иш режимини жорий этиш;
- кўп квартирали уйларга иссиқлик етказиб бериш бўйича xусусиятларни инобатга олган ҳолда иссиқлик таъминоти шартномасининг мажбурий ёзма шаклини жорий этиш;
- иссиқлик таъминотига тарифларнинг таркиби тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлиги;
- истеъмолчилар томонидан иссиқлик энергиясининг йўқотилишини камайтиришни рағбатлантириш;
- узоқ муддатли шартномалар тузиш ва иссиқлик таъминоти бозорида барқарорликка эришишга кўмаклашувчи узоқ муддатли тарифларни белгилаш.
Қонун лойиҳасида айтилишича, истеъмолчилар бошқа иссиқлик таъминоти ташкилотлари билан мустақил равишда шартнома тузишлари мумкин. Шу билан бирга нормани қолдиришди, унга асосан коллектив иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик энергияси истеъмолчиси хонанинг бир қисмини иссиқлик таъминоти тизимидан узиб қўйишга ҳақли эмас.
Ушбу нормалар маъноси жиҳатдан зиддиятли ва иссиқлик таъминоти ташкилотига монопол ҳолатни беради, аҳолининг муайян қисмини манфаатсиз ҳолатга қўяди. Квартира эгаси ўз хонасида иссиқлик йўқотилишини камайтирувчи ва энергияни тежовчи замонавий иситувчи ускуналарни ўрната олмайди, ХУМШ эса бундай шарт-шароитларда ўзининг қозонхонасини қуришга қарор қилиши даргумон.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
18:12 / 23.08.2024
Тежамкор уй энди орзу эмас: Энергия учун тўловни икки баробар камайтиринг
20:16 / 19.08.2024
Иссиқлик насослари – ёзда ҳам, қишда ҳам камхаражат, хавфсиз ва самарали ечим
13:39 / 08.08.2024