Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон чет элдаги айрим активларини сотиш, ижарага ёки ишончли бошқарувга беришни режалаштирмоқда
Президент «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» фармон имзолади.
Фото: Shutterstock
Фармонга асосан, 2020 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан уларни сотиш, ижарага ёки ишончли бошқарувга бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
3 ой муддатда давлат улуши устун мавқега эга корхоналар ва тижорат банкларининг асосий фаолиятига мос бўлмаган активлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, уларни оммавий савдолар орқали сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.
2021 йил 1 февралга қадар, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда махсус иқтисодий зоналар фаолиятига ташқи бошқарувни жорий этиш ҳамда уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда қуйидагиларни тасдиқлаш юклатилди:
- тугатиш ёки банкротлик таомилларини қўллаш ташаббуси билан чиқиладиган истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;
- муассаса сифатида қайта ташкил этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;
- филиал кўринишида қайта ташкил этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;
- давлат улуши сақлаб қолинадиган корхоналар рўйхати.
Мавзуга оид
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025
Сертификатлашда енгиллик: 2026 йилдан айрим мажбурий талаблар бекор қилинади
11:48 / 25.11.2025