Жаҳон | 13:12 / 27.10.2020
15867
1 дақиқада ўқилади

Россияда бутун мамлакат бўйлаб ниқоб тақиб юриш режими ўрнатилди, ресторан ва кафеларнинг тунда ишлаши тақиқланди

«Роспотребнадзор» соат 23:00дан 6:00гача кўнгилочар тадбирлар ва умумий овқатланиш муассасалари фаолиятини тақиқлади. Россияда янги карантин чекловларини жорий этиш тўғрисидаги «Роспотребнадзор» қарори 28 октябрдан кучга киради.

Фото: AFP

«Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга соат 23:00дан 6:00гача кўнгилочар тадбирларни ташкил қилиш, умумий овқатланиш муассасаларида хизмат кўрсатиш тақиқлансин», - дейилади қарорда. 

28 октябрдан бошлаб жамоат жойлари, транспорт, автотураргоҳлар ва лифтларда тиббий ниқоб тақиш мажбурий бўлади. 

26 октябрь куни Россияда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони бўйича яна бир антирекорд ўрнатилди: 17 347 кишида коронавирус аниқланди. COVID-19 пандемияси бошланганидан бери мамлакатда 1,5 миллиондан ортиқ одамда инфекция қайд этилди, 26 мингдан ортиқ киши вафот этди. 

Россияда сўнгги кунларда кунлик ўсиш 16 мингдан паст бўлмаяпти.  Жума куни 17,3 минг, шанба куни 16,5 минг, якшанба куни 16,7 минг янги касалланиш ҳолати қайд этилди. 

Шу кунларда Москва мэри Сергей Собянин коронавирус эпидемияси секинлашаётгани ва кўтарилиш кутилмаётгани ҳақида гапирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид