Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг 200га яқин аэропорти пандемия туфайли ёпилиши мумкин
Европанинг 200га яқин аэропортига коронавирус пандемиясининг авиация соҳасига салбий таъсири давом этаётгани сабабли тўловларни амалга ошира олмаслик хавф солмоқда.
Фото: EPA
Аэропортлар лоббистик гуруҳи ACI Europe маълумотларига кўра, Европа давлатлари ҳукуматлари авиация соҳасини қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ саъй-ҳаракатлар амалга оширмаса, ушбу тармоқнинг катта қисми таназзулга учраши мумкин.
Таъкидланишича, Европада жами 740та аэропорт мавжуд бўлиб, улардан 193таси хавф остида. Уюшма айнан қайси аэропортлар хавф остида эканини кўрсатмаган, бироқ бу асосан ҳудудий аэропортлар бўлиб, улар 227 минг кишини иш ўрни билан таъминлайди.
“Инқироз бошланганидан 8 ой кейин Европанинг барча аэропортлари очиқ қолиш учун пул сарфламоқда, даромадлар эса капитал харажатлар тугул эксплуатация харажатларини ҳам қопламаяпти”, деб айтган ACI Europe бош директори Оливер Янковец.
Ташкилотда маълум қилинишича, Европа аэропортларида сентябрда йўловчилар оқими 2019 йилнинг сентябрига нисбатан 73 фоиз камайиб кетган.
Даромадлар карантин чекловлари киритилиши ортида йўловчилар сони кескин қисқариб кетгани сабабли камайиб кетган.
Ташкилот йирик аэропортлар ҳам босим остида эканидан огоҳлантирмоқда: Европанинг 20 та энг йирик аэропорти 16 млрд евро қўшимча қарз олган, бу эса уларнинг коронавирус инқирозигача олган даромадининг 60 фоизига тенг.
Мавзуга оид
20:51 / 05.03.2026
Тошкент – Самарқанд автомагистралининг лойиҳавий тезлиги 150 км/с этиб белгиланади
14:34 / 04.03.2026
Европада газ нархи сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага етди
07:43 / 04.03.2026
Африка қандай бўлиб ташланган? Европанинг мустамлака харитаси
21:12 / 02.03.2026