Apple ўз қидирув тизимини яратиш устида ишлаётгани маълум бўлди
Apple iOS 14 операцион тизими интернетда Google ёрдамисиз маълумот қидириш имконини беради.
Apple АҚШда Google компаниясига қарши антимонополия иши қўзғатилганлиги боис ўз қидирув сервисини яратиш устидаги ишларни кучайтирди, деб ёзмоқда Financial Times.
Ўтган ҳафтада АҚШ адлия вазирлиги Google компаниясига қарши даъво очганди. Унда компаниянинг рақобат қонунини бузган ҳолда Apple қурилмаларига ўз қидирув тизимини ўрнатиш бўйича келишуви қораланган.
Apple iOS 14 операцион тизими интернетда Google ёрдамисиз маълумот қидириш имконини беради. Apple одатда ўз режаларини сир тутади, аммо ушбу янги функция компания ўз қидирув тизими устида ишлаётганини англатади, деб ёзади FT.
Apple 2018 йилда илгари Google’да қидирув йўналишида раҳбарлик қилган Жон Жаннандреани ишга олганди. Жаннандреа ҳозирда сунъий онг технологияларини ривожлантириш билан шуғулланмоқда.
Ўз қидирув тизимини яратиши учун бир неча йил керак бўлади, аммо Apple бу йил 55 млрд доллардан ортиқ даромад олиши ҳисобга олинса, компания узоқ муддатли инвестицияларга қўл уриши мумкин, дея қайд этади FT.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024
Apple Globalstar сунъий йўлдош компаниясига 1,5 млрд доллар инвестиция киритади
00:17 / 31.10.2024