Жамият | 11:49 / 28.10.2020
13379
2 дақиқада ўқилади

Автофалокатга учраб ногиронга айландим, турмушим ҳам бузилиб икки болам билан қолдим

Kun.uz сайтига хайрия уюштиришни сўраб турли хил беморлар мурожаат қиладилар. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам ногиронлик нафақасида, зарур чоралар кўрилмаса, тўшакка михланиб қолиши мумкин.

– 29 ёшдаман, бундан бир ярим йил муқаддам оғир автофалокатга учрадим, машина ўнг оёғимни босиб мажақлаб ташлади. Сон суягим юқори қисмидан синиб, бошчаси ўрнидан кўчиб кетди. Бир онда ногиронга айланиб қолдим, – деди биз билан суҳбатда фарғоналик Дилором Тошболтаева.

Даҳшатли оғриқлардан бир азобланган бўлсам, оилам бузилиб икки фарзандим билан ёлғиз қолганимдан минг азоб тортдим. Оғир пайтда суянчиқ бўлиши керак бўлган турмуш ўртоғим менинг дардимга шерик бўлишни истамади...

Инсон даволанишлардан одатда соғайиб борса, менинг аҳволим оғирлашаверди. Кейинчалик маълум бўлишича, энг йирик суягим нотўғри битаётган, бошчаси жойидан силжиб, тушмай қолган экан. Мана энди чаноқ сон эндопротези қўйиладиган мураккаб операцияга муҳтож бўлиб турибман. Бу операция қиймати 39 млн сўм экан. Ўзим ногиронман, нафақам икки болам билан рўзғорга аранг етади. Ёрдам бериб турадиган синглимнинг ҳам қўли қисқа. Совуқ ҳаволар тушгунича бу операцияни ўтказиб олиш керак экан. Шунинг учун саховатли инсонлардан кўмак сўрашга қарор қилдим, бор умидим Аллоҳдан ва сизлардан, – дейди кўзида ёш билан бемор синглимиз.

 Дилором Тошболтаевага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0417 1716 1088 (Агробанк, Дилором Тошболтаева номида)

Visa: 4278 3100 2018 9262 (Розияхон Раҳмонова номида)

Сбербанк: 4276 3801 5331 7594 (Мурод Мадаминов номида)

Телефон рақами: +998994034449

Бундай касалликнинг оғриғини фақат бошидан кечирганлар ҳис қилади. Дилором икки ўғли учун оёққа туриш илинжида. Кўпнинг оз-оздан бергани ҳам кўп бўлади. Имкони бўлмаганлар дуоларида эслаб қўйсалар кифоя.

Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид