«Бу кетишда идеологик суверенитетимизни йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас» — Алламжонов хориж сериаллари кўпайиб кетгани ҳақида
«Миллий» телеканалида хориж сериалларини эфирга узатиш камайтирилиб, кўпроқ миллий сериалларга эътибор қаратилади. Бу ҳақда телеканал асосчиси, Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов маълум қилди.

Алламжонов сериаллар томошабин онгига таъсир кўрсатувчи кучли восита экани, аммо Ўзбекистондаги кўплаб телеканалларда асосан хориж сериаллари намойиш этилаётганини таъкидлаган.
«Куни кеча биз «Миллий» телеканали жамоаси билан учрашиб, эфир сифатини яхшилаш, янги ва қизиқарли лойиҳаларни амалга ошириш орқали телеканал рейтингини янги босқичга олиб чиқиш учун вазифаларни белгилаб олдик.
Бугун, афсуски, кўп телеканалларда асосан хориж сериаллари намойиш этиляпти, миллий сериаллар эса деярли йўқ. Бу – бугун эътибор қаратилиши ва ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масала, деб ҳисоблайман.
Сабаби сериаллар томошабин онгига тўғридан тўғри таъсир кўрсатувчи кучли восита ҳисобланади. Агар уни меъёри бўлмаса, бу кетишда идеологик суверенитетимизни йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас.
Шу боис яқин келажакда «Миллий» телеканалида хорижий сериалларни эфирдан имкон даражада камайтириш ва кўпроқ ўзимизнинг миллий сериалларни ишлаб чиқаришга қарор қилдик», – деб ёзди Алламжонов Telegram'даги каналида.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо урушидан кўриладиган зарар қарийб 10 трлн долларга баҳоланди
Жаҳон | 22:18
-
Ёшлар етакчилари “Ibrat Academy” иловасининг пулли версиясини сотиб олишга мажбурлангани айтилди. Агентлик буни рад этди
Ўзбекистон | 22:05
-
Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди
Жамият | 22:03
-
Трамп ҳусийлар туфайли Эронга «даҳшатли оқибатлар» билан таҳдид қилди
Жаҳон | 22:02
Мавзуга оид

15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди

14:36 / 12.02.2025
«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов

14:16 / 12.02.2025
Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов 23 йилга қамалди

13:34 / 12.02.2025