Ўзбекистон | 16:30 / 28.10.2020
20429
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz абонентлар учун янги қулай хизматларни тақдим этмоқда 

Фото: Mobiuz

Энди Silver рақамлари ҳақини қисмларга бўлиб тўлаш, тариф режасини ўзгартирганда тўпламларни сақлаб қолиш ва қўнғироқларни абонент рақамига йўналтиришни тақиқлаш мумкин. 

Мижозлар эҳтиёжига мувофиқ янги маҳсулотларни ишга тушириш ва мавжуд маҳсулотлар ва хизматларни такомиллаштириш уяли алоқа операторлари фаолиятида муҳим ўрин тутади. Шу кунларда Mobiuz мутахассислари бир қатор хизматларнинг шартларига ўзгартиришлар киритиб, уларни янада қулай ва жозибадор қилдилар. 

Алоҳида тоифадаги рақам ҳақини қисмларга бўлиб тўлаш – бу Mobiuz’нинг энг чиройли рақамларини 10 ойлик муддатга бўлиб тўлаш имконини берувчи хизмат. У орқали керакли чиройли рақамга тез фурсатда эга бўласиз, харажатларни эса ойма-ой тўлаш орқали анча енгиллаштирасиз. 

Авваллари хизмат Gold ва ундан юқори тоифадаги рақамлар учун амал қилар эди. 19 октябрдан бошлаб Mobiuz абонентлари Silver рақамлари ҳақини ҳам қисмларга бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлдилар. Шунда дастлабки тўлов 92 400 сўмни, кейинги 9 ой давомида ҳар ой тўланадиган ҳақ ҳам 92 400 сўмни ташкил қилади. Абонентлар рақам ҳақини қолган қисмини исталган вақтда муддатидан олдин тўлашлари мумкин. 

30 октябрь оқшомидан бошлаб Mobiuz абонентлари учун яна бир қулай ечим амал қила бошлайди. Тариф режаси ўзгартирилганда аввалги тариф бўйича фойдаланилмаган дақиқа, мегабайт ва СМС-хабарлар янги тарифига ўтказилади (тунги тўпламлар бундан мустасно). Қулайликлар Mobi 20, 30, 40, 50, 70, 90, 110, 150, Ёрқин, уларнинг йиллик вариантлари, Gap Yo‘q, Gap Yo‘q Pro, Chilla Lite ва Terminal тарифлари учун амал қилади. 

Масалан, Mobi 50 тарифидан фойдаланаётган абонентда 1 000 МБ, 200 дақиқа ва 400 та СМС хабар қолган. У бир неча баравар кўпроқ мегабайт олишни хоҳлаб, Mobi 70’га ўтади. Mobi 50 тарифи бўйича қолган лимитлар Mobi 70 тарифи тўпламларига қўшилади. Натижада ўз тарифини ўзгартирган абонент фақат фойда кўради! 

Mobiuz’нинг яна бир янги хизмати – бу қўнғироқларни абонент рақамига йўналтиришни тақиқлаш. Бу хизматни ёқиб олган абонент компанияни бошқа абонентлари унинг рақамига атайлаб ёки адашиб қўнғироқларни йўналтириб қўйишларидан ҳимояга эга бўлади. 27 октябрдан бошлаб *111*004*1#USSD-буйруғи орқали хизматни ёқиб олиш мумкин (ойига атиги 1 000 сўм). 

«Янги ва шартлари ўзгартирилган хизматлар орқали Mobiuz абонентларга ғамхўрлик қилиш тамойилига содиқлигини намойиш этмоқда. Шу билан бирга, биз октябрь ойи охиригача, шунингдек, ноябрь ва декабрь ойларида тақдим этиладиган янги акциялар, маҳсулотлар ва хизматлар устида иш олиб боряпмиз», - дейди Mobiuz компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев. 

Компаниянинг сўнгги янгиликлари ҳақида кўпроқ маълумотларни Mobiuz’нинг Инстаграм аккаунтидан олишингиз мумкин (instagram.com/mobiuz.uzbekistan).

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид