Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш бошлангани ҳақида маълум қилди
Тошкент шаҳридаги Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш бошланди, деб маълум қилди Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа меценат сифатида иштирок этаётган саховатли инсонлар кўмаги билан амалга оширилмоқда.
«Бу ғоя қалбимга жуда яқин, шунинг учун уни ҳар томонлама қўллаб-қувватладим ва уни амалга оширишда максимал даражада ёрдам беришга ҳаракат қилдим.
Замонавий, технологик кутубхонани яратиш билан бирга, бинонинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш ҳам жуда муҳим эди. Архитектура ёдгорлиги бўлган ушбу бинони Тошкент аҳолиси жуда яхши кўради, шунинг учун кутубхонани асл шаклида сақлаб қолиш биз учун принципиал масала эди, биз бунга алоҳида эътибор қаратдик», – деб ёзди Саида Мирзиёева Telegram'даги каналида.
Мирзиёева Республика болалар кутубхонаси болалар ва уларнинг ота-оналари учун миллий ва жаҳон маданияти адабий ижодининг энг яхши намуналарини ўзлаштиришга ёрдам берувчи асосий маданият ўчоғига айланишига умид билдирган.





Мавзуга оид
17:49 / 05.03.2026
Саида Мирзиёева Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси ташкил этилгани билан қутлади
10:01 / 27.02.2026
Саида Мирзиёева: Транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар бошланди
18:33 / 07.02.2026
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди
09:35 / 06.02.2026