Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кейинги вазифа – таълим сифатини ошириш. Сардобадаги ижтимоий объектларни таъмирлаш ишлари якунланмоқда
Бугун, 29 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ҳукумат вакиллари Сирдарё вилоятининг Сардоба техноген фалокатидан жабр кўрган туманларидаги қайта тикланиш ишлари билан танишмоқда.
Сирдарёда бўлиб турган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг маълумот беришича, ҳудуддаги 17та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган, битта мактаб янгидан барпо этилган, яна бирида қўшимча объект қурилган. Мактабларнинг ҳаммаси оптик толали интернет ва компьютер билан таъминланган.
«Эндиги вазифа улардаги таълим бериш сифатини ошириш бўлмоқда. Болаларга чет тиллари ва ахборот технологияларини яхши ўргатишга урғу бермоқчимиз. Сабаби болалар уйда ўтириб ҳам мустақил тарзда даромад топиш имконига эга бўлсин», дея Шерзод Шерматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


Масъулларнинг маълумот беришича, Сардоба сув тошқинида талафот кўрган 10та мактабгача таълим ташкилотининг 5тасида таъмирлаш ишлари тугаган, қолган 5тасида таъмирлаш ишлари бормоқда, яна бир янги МТТ қурилиш ишлари кетмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров тошқинда зарар кўрган 8та тиббиёт муассасасида ишлар олиб борилаётгани хусусида маълумот берган.
«7та муассасада таъмирлаш ишлари тугади, жиҳозлар келиши билан фойдаланишга топширилади. Яна бири бутунлай қайтадан қурилмоқда. Улар бутунлай замонавий ёндашув билан қурилмоқда. Бу тажрибани бошқа ҳудудлардаги қурилишларда ҳам оммалаштириш мумкин», деди вазир ўринбосари журналистлар билан мулоқотда.
Мавзуга оид
11:10
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026