14 нафар хусусий нотариуснинг лицензияси тўхтатилди
Андижон, Жиззах, Фарғона ва Самарқанд вилоят адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг тегишли қарорларига асосан нотариус тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун 14 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиялари тўхтатилди.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, Жиззах шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муҳивиддин Маликовнинг лицензияси 3 ой муддатга, Мирзачўл туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Абдурафиқ Ҳайдаровнинг лицензияси 3 ой муддатга, Жиззах шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Улуғбек Абдужалиловнинг лицензияси 1 ой муддатга, Жиззах шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шуҳрат Тожибоевнинг лицензияси 1 ой муддатга тўхтатилди, Жиззах шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шуҳрат Шерназаровнинг лицензияси 1 ой муддатга, Шароф Рашидов туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Бахтиёр Муртазовнинг лицензияси 1 ой муддатга тўхтатилди.
Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Гулруҳ Раҳимованинг лицензияси 3 ой муддатга, Шаҳрихон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Алишер Аҳмаджоновнинг лицензияси 3 ой муддатга тўхтатилди.
Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зарина Саидованинг лицензияси 2020 йилнинг 29 октябридан 15 кун муддатга тўхтатилди.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Сардорбек Абдуллаевнинг лицензияси 1 ой муддатга, Қўштепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Иқбол Ҳомидовнинг лицензияси 1 ой муддатга, Марғилон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Хуршид Исроиловнинг лицензияси 1 ой муддатга, Қўқон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зумрадхон Каримованинг лицензияси 1 ой муддатга, Олтиариқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шуҳрат Пўлатовнинг лицензияси 1 ой муддатга тўхтатилди.
Мавзуга оид
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
12:25 / 01.07.2024