Жаҳон | 10:14 / 30.10.2020
9252
1 дақиқада ўқилади

Жонзотларда одамлар учун хавфли бўлган 850 мингтагача вирус борлиги аниқланди 

Олимлар халқаро гуруҳи қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар организмида ҳар бири пандемия кўламини олиши мумкин бўлган 850 мингтагача вирус борлигини аниқлашди.

Фото: Global Look Press

Бу борадаги маъруза биология, экология ва вирусология соҳаларида фаолият юритувчи 22 эксперт томонидан тузилган ҳамда Биотурфалик ва экотизим хизматлари бўйича ҳукуматлараро илмий-сиёсий платформада (IPBES) тақдим этилган

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўршапалаклар, кемирувчилар ва маймунсимонлар одамларга юқиши мумкин бўлган 540 мингтадан 850 мингтагача вирусга эга бўлиши мумкин. Бундай вазиятда ҳар йил пандемия кўламини олиши мумкин бўлган 5 та янги касаллик пайдо бўлиши хавфи бор.

Олимларнинг таъкидлашича, ёввойи табиатни бу касалликларнинг пайдо бўлишида айблаш нотўғри бўлади. Уларнинг фикрича, пандемиялар, жумладан коронавирус пандемияси инсон фаолияти ва одамларнинг атроф-муҳитга таъсири оқибатида юзага келади.

“Инсон фаолиятининг иқлим ўзгариши ва биотурфаликнинг йўқолишига олиб келувчи турлари атроф-муҳитга таъсири сабабли пандемия хавфини юзага келтиради”, – дейилган маърузада.

Мавзуга оид