Жаҳон | 18:16 / 12.05.2026
2024
2 дақиқада ўқилади

АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади

Миллий разведка АҚШ томонидан молиялаштириладиган барча биолабораториялардаги тадқиқотларни, жумладан, вирусларнинг тарқалиш қобилиятини ошириши мумкин бўлган ёки хавфли патогенлардан ҳимояланиш мақсадида ўтказиладиган тажрибаларни текширади.

Фото: AFP via Getty Images

АҚШ миллий разведкаси хориждаги 120 дан ортиқ биологик лаборатория фаолиятини текширмоқда. Бу ҳақда агентлик директори Тулси Габбард The New York Post (NYP) газетасига маълум қилди.

Тергов президент Доналд Трампнинг фармонига мувофиқ вируслар билан эҳтимолий хавфли тажрибаларни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида олиб борилмоқда. Габбард сўзларига кўра, лабораториялар ўнлаб йиллар давомида америкалик солиқ тўловчиларнинг маблағлари ҳисобидан фаолият юритган.

Миллий разведка раҳбари унинг жамоаси «бу лабораторияларнинг жойлашуви, уларда қандай патогенлар борлиги ва қандай тадқиқотлар олиб борилаётганини аниқлаш» ниятида эканини айтди. Унинг таъкидлашича, бундай ишлар «Америка халқи ва бутун дунёнинг саломатлиги ва фаровонлигига таҳдид солади».

NYP иқтибос келтирган АҚШ Миллий разведка бошқармаси (ODNI) вакиллари хорижий лабораториялар 30 дан ортиқ мамлакатда жойлашганини таъкидлади. Уларнинг баъзилари илгари Совуқ уруш тугаганидан кейин оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишга қаратилган Мудофаа вазирлиги дастури доирасида молиялаштирилган, деди газета суҳбатдошлари. Гап Пентагоннинг таҳдидларни камайтириш (STR) дастури, шунингдек, Нанна-Лугар дастури ҳақида кетмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг Биргаликдаги таҳдидларни камайтириш (STR) дастурининг бир қисми бўлган тадқиқот келажакдаги касалликларнинг олдини олиш ва АҚШ биохавфсизлигини ошириш учун патогенларни ўрганишга қаратилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид