Қорақалпоғистонда никоҳга кириш учун ўғирланган аёл ИИБга мурожаат қилди, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган
2020 йилнинг 13 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида 30 ёшли Д.Е. танишлари, 29 ёшли Р.Ж. ва 30 ёшли П.Б. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 24 ёшли Г.С. (аёл)ни ўғирлаб кетган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахслар Қанликўл тумани Маденият МФЙ Сари-олтин кўчаси чорраҳасида, аёл уйига қайтаётганлигидан фойдаланиб, унинг орқасидан бориб куч ишлатишган. Улар Г.С.ни Nexia-2 русумли автомашинага мажбуран миндириб, Қонликўл тумани Бўстон ОФЙда жойлашган уйга олиб боришган.
Ҳолат юзасидан Г.С. туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи ходимлари чиқиб, кўздан кечириш ва бошқа терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказишган. Д.Е.нинг номида бўлган Nexia-2 русумли автомашина далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қанликўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024