Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Токио-2020» ташкилий қўмитаси Олимпия ўйинларига сотилган чипталар пулини қайтариб беради
«Токио-2020» ташкилий қўмитаси Япониядаги Олимпия ўйинларига сотилган чипталар пулини қайтариш жараёнини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди, улар Олимпиадага кейинга қолдирилган муддатда ташриф буюришни истамаганлар учун амал қилади.
Ташкилий қўмита 2021 йилга қолдирилгани сабабли ўйинларга ташриф буюролмайдиганларга пулни қайтариб беради. Олимпия ўйинлари чипталарини қайтариш 10 ноябрь куни бошланади ва тахминан 20 кун давом этади, деб хабар берди спорт нашрлари Япониянинг NHK телеканалига асосланиб.
Паралимпиадага чипталарни декабрь ойида ҳам 20 кун ичида қайтариш мумкин бўлади.
Қайд этилишича, Олимпия ўйинларига 4,5 миллионга яқин чипта сотилган бўлса, Паралимпия ўйинларига деярли 1 миллион чипта сотилган. Шу билан бирга, барча ишқибозлар уларни ўтказиш муддати кўчирилганига қарамай, мусобақаларга боришлари мумкин.
Аввалроқ, Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раиси Ёширо Мори мусобақа томошабинларсиз ўтказилиши эҳтимоли борлигини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача давом этиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли ўйинлар 2021 йилга қолдирилди (23 июлдан 8 августгача). Ўйинларни ўтказиш тўғрисида якуний қарор 2021 йилнинг баҳорида қабул қилинади.
Токиодаги Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақсимланадиган кўплаб лицензион турнирлар ҳам қолдирилди.
Мавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади
11:13 / 21.08.2025