Жаҳон | 18:12 / 30.10.2020
5770
2 дақиқада ўқилади

“ЯИМни икки бараварга ошириш ва энергетика мустақиллигига эришиш”. Имомали Раҳмон ўз халқига нималарни ваъда қилди?

Тожикистоннинг янги сайланган президенти Имомали Раҳмон 30 октябрь куни қасамёд қабул қилди ва қасамёддан сўнг нутқ сўзлади. Бешинчи марта президентлик курсисига ўтирган Раҳмон ўз нутқида нималарни ваъда қилди?

Фото: Коммерсантъ

“Келгуси етти йил ичида миллий ресурслар ва барча имкониятлардан самарали фойдаланиш эвазига тўлиқ энергетик мустақилликка эришишимиз, коммуникацион ёпиқликдан бутунлай чиқишимиз ва Тожикистонни транзит мамлакатга айлантиришимиз керак”.

“Бу вақт ичида яна бир стратегик мақсад – минглаб янги иш ўринлари яратадиган ва меҳнат миграциясини қисқартирадиган тезкор саноатлаштириш жараёнини жадаллаштириш учун озиқ-овқат хавфсизлигига яқинлашишимиз даркор”.

“Келгуси етти йил давомида иқтисодий сектор учта асосий вазифага эътибор қаратади – миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш ва рақобатбардошликни ошириш эвазига барқарор ривожланишни таъминлаш, ўрта синф улушини ошириш ва мамлакатнинг ўртача даромад даражасига эга ижтимоий-иқтисодий ривожланишига эришиш”.

“Келгуси етти йил ичида мамлакат ЯИМни икки бараварга оширишимиз, ўрта синф улушини 45 фоизгача етказишимиз ва камбағалликни 15 фоизгача қисқартиришимиз лозим”.

“Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар сифати мунтазам яхшиланиб боради ва бу соҳаларга 123 миллиард сомонийдан ортиқ маблағ ажратилади”.

“Келгуси етти йил давомида турли иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун мамлакат банк тизими 100 миллиард сомонийдан ортиқ кредит маблағлари тақдим этади, бу аввалги етти йилликка нисбатан 1,5 бараварга кўп”.

“Келгуси етти йил давомида 540 мингдан ортиқ ёшлар олий таълим олади, 40 мингга яқин истеъдодли ёшлар олий таълимга эга бўлиш учун ривожланган мамлакатларга юборилади”.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид